Шорт-трек бўйича Қозоғистон терма жамоаси тўрт қитъа турнирида учинчи ўринни эгаллади

Шорт-трек
Фото: olympic.kz

Қозоғистоннинг шорт-трек бўйича аёллар терма жамоаси Лавалда (Канада) ўтказилган тўрт қитъа турнирида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Аёллар эстафетасида (3000 метр) спортчиларимиз учинчи натижани кўрсатди. Ушбу турдаги дастурда жамоа шарафини Алина Ажғалиева, Яна Хан, Малика Ермек, Мадина Жанбосиновалар ҳимоя қилишди.

Канада биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга Жанубий Корея сазовор бўлди.

Сўнгги хабарлар