Шинжонга 265 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

2023 йилда Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига (ШУАР) 265,44 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Сайёҳлар оқими ўтган йилга нисбатан 117 фоизга ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

туризм
Фото: Kazinform

ШУАР маданият ва туризм бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йилда туризмдан тушган даромад 296,7 миллиард юанни (тахминан 41,78 миллиард доллар - таҳр.) ташкил этган.

2023 йилда Шинжонда 500 дан ортиқ янги сайёҳлик агентликлари ва 25 мингга яқин гидлар пайдо бўлди.

Сўнгги йилларда Шинжонда қишки туризм ҳам фаол ривожланмоқда. Охирги янги йил байрамларида ШУАРга сайёҳлик сафарлари сони йилига 195 фоизга ошиб, 1,66 миллион кишини ташкил этди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар