09:39, 24 Январь 2024 | GMT +5
Шинжондаги зилзила оқибатида уч киши ҳалок бўлди
BEIJING. KAZINFORM - Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном туманида содир бўлган зилзила оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

23 январь куни Пекин вақти билан 02:09 да Оқсу округида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Ўчоғи 22 км чуқурликда жойлашган.
Сейсмик зонадан 12 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Хитой сейсмологик тармоқ маркази маълумотларига кўра, сешанба куни мамлакатнинг ушбу ҳудудида магнитудаси 3,0 ва ундан юқори бўлган 70 дан ортиқ ер ости силкинишлари қайд этилган. Улардан энг кучлиси 5,3 магнитудали зилзила эди.