15:37, 18 Октябрь 2023 | GMT +5
Шимолий Қозоғистонда совуқ ҳаво кутилмоқда
«Қазгидромет» РДК яқин 3 кунлик об-ҳаво маълумотини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Синоптикларнинг хабар беришича, 19 октябрда Қозоғистоннинг кўп қисмида ёғингарчилик бўлмайди. Кейин шимоли-ғарбий циклон ва атмосфера жабҳалари ғарбдан шарққа томон ҳаракатланиб, унинг таъсиридан ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва кучли шамол эсиши кузатилади.
Фақат жануби-шарқий ва шарқий ҳудудларда ҳаво очиқ қолади.
Ҳаво ҳарорати кечаси республиканинг аксарият ҳудудларида 2 даража совуқ 10 даража илиқ бўлади. Кундузи республиканинг шимолий ярмида ҳаво ҳарорати аста-секин 10-15 даража совуқдан 5-10 даражагача пасаяди.