Шимолий Қозоғистон вилоятида яқин кунларда 41 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – 11 ва 12 июль кунлари Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилиши кутиляпти, деб хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, сешанба ва чоршанба кунлари вилоятда куннинг иккинчи ярмида термометр кўрсаткичи 33-38 даражагача кўтарилиши прогноз қилиняпти. 11 июлда вилоят жануби ва ғарбида, 12 июлда жануб, ғарб ва шимолда 41 даражагача иссиқ бўлади. Кечаси мос равишда 17-22 ва 20-25 иссиқ бўлади.

13 июль – вилоятнинг ғарбий ва шимолида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Шамол шимоли-ғарбдан 9-14 тезликда эсади, ғарб, вилоят шимолидан 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 22-27, кундузи 28-33, жанубда 36 даражагача иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар
telegram