Шимолий Қозоғистон вилоятида 17 сут фермаси қурилмоқда

ASTANA. Kazinform – Бугунги кунда ШҚВда 17 та сут фермаси қурилмоқда. 9 та ферма жорий йилда фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда вилоят раҳбари Айдарбек Сапаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ҳозиргача вилоятда юқори маҳсулдорликка эга 30 та замонавий сут-товар фермаси очилди. Жорий йилда яна 17 ферма қурилди. Улардан 9 таси йил охиригача ишга туширилади. Бундан ташқари, 3,7 гектар майдонда жойлашган гидропоника ва иқлим назоратига эга биринчи саноат иссиқхона мажмуасини қуриш ишлари якунланяпти. Фермаларнинг кенг кўламли қурилиши Ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси орқали молиялаштириш бўйича амалга оширилди. Лойиҳа учун фоиз ставкаси атиги 2,5% ни ташкил этади. Маблағлар 10 йилгача бўлган муддатга, жумладан, 2 йиллик имтиёзли даврга берилади», – деди Айдарбек Сапаров Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, агросаноат мажмуаси йўналишида 31 лойиҳа амалга ошириляпти. Умуман олганда, сармоя миқдори 77,5 миллиард тенге.

«Бу ерда парранда фермалари, қўй фермалари, сабзавот омборлари, иссиқхоналар ва ирригация лойиҳалари мавжуд», – деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар