Шимолий Корея Япония томонга 2 та баллистик ракета учирди

None
SЕОUL. YONHAP – Кazinform – Шимолий Корея душанба куни Шарқий денгиз йўналиши бўйича иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди. Бу Жанубий Корея ва АҚШ B-1B бомбардимончи самолётлари иштирокида қўшма ҳаво машқлари ўтказган куннинг эртасига бўлди, дея хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Yonhap агентлигига кўра, ракеталар Жанубий Пёнган вилоятидаги Сукчхон туманидан маҳаллий вақт билан эрталабки 7:00 дан 7:11 гача учирилган. Ракеталар мос равишда 390 км ва 340 км масофани учиб ўтган. Ракета учирилганидан бир неча соат ўтиб, КХДР расмий марказий ахборот агентлиги КХДР халқ армиясининг артиллерия бўлинмаси ўқув машғулотлари давомида 600 миллиметрли ракета тизимидан икки марта ўқ узганини маълум қилди. Баъзи кузатувчиларнинг таъкидлашича, душанба куни учирилган ракеталар масофасини ҳисобга олсак, улар жанубий F-35А яширин қирувчи самолёти жойлашган Жанубий Кореянинг Чонжудаги авиабазасига етиб бориши мумкин эди. Чонжу авиабазаси Сеулдан 112 км жанубда жойлашган. Жанубий Корея КХДР томонидан яқинда учирилган ракеталарни нафақат Корея ярим оролида, балки халқаро ҳамжамиятда тинчлик ва барқарорликка путур етказувчи «муҳим провокация» сифатида кескин қоралади.

Шу билан бирга, Сеул провокацияни БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг «аниқ» бузилиши сифатида қоралади ва КХДРни бундай провокацион ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишга чақирди. Шанба куни, Кyodo агентлиги хабарига кўра, Шимолий Корея баллистик ракета учирди ва у Япония шимолидаги Хоккайдо оролидан 200 км ғарбга тушди. Ракета тахминан 900 км масофани босиб ўтди. Парвоз вақти 66 дақиқани ташкил этган.

Япония ҳукумати воқеа юзасидан КХДР расмийларига норозилик билдирди.

Фото: en.yna.co.kr


Сўнгги хабарлар
telegram