11:55, 28 Октябрь 2022 | GMT +5
Шимолий Корея Шарқий денгиз томон 2 та баллистик ракета учирди
SEUL.Yonhap-Kazinform – Шимолий Корея жума куни Шарқий денгизга иккита қисқа масофали 2 та баллистик ракета (SRBM) учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийлари маълум қилди, дея хабар беради KazinformYonhap агентлигига таяниб.
Бирлашган штаб бошлиқлари (JCS) маълум қилишича, учиришлар Канводо провинциясининг Тонгчон туманидан соат 11:59 дан 12:18 гача амалга оширилган. Бошқа ҳеч қандай маълумот берилмаган.
«Кузатув ва ҳушёрлигимизни ошириб, бизнинг қуролли кучларимиз Қўшма Штатлар билан яқиндан мувофиқлашган ҳолда тўлиқ тайёрлик ҳолатини қўллаб-қувватламоқда», - деб ёзади ахборот агентлиги.
Шимолий Корея 14 октябр куни ҳам баллистик ракета учирган.
Фото: en.yna.co.kr