Шимолий Корея 200 та ракета учирди ва Жанубий Кореяга ҳужум қилди

Шимолий Корея Жанубий Кореяга 200 та ракета учирди. Жанубий Корея ҳукумати эвакуация эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Шимолий Корея 200 та ракета учирди ва Жанубий Кореяга ҳужум қилди
Фото: Pixabay

Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегара яқинида 200 дан ортиқ артиллерия снарядларини учирди ва Жанубий Кореянинг икки ороли аҳолисини эвакуация қилиш буюрилди, деб хабар берди Сеул.

Жанубий Корея бундай ҳаракат тинчликка таҳдид солишидан огоҳлантириб, жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.

“Бугун эрталаб соат 9:00 дан 11:00 гача Шимолий Корея армияси Пэннёндо оролининг шимолий қисмидаги Чансан-гот тумани ва Ёнпхёндо оролининг шимолий қисмидаги ҳудудларга 200 дан ортиқ снаряд учирди”, — дея маълум қилди Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги вакили брифингда.

ОАВ маълумотларига кўра, снарядлар Сариқ денгизга икки давлат чегараси бўлган Шимолий демаркация чизиғи ҳудудига тушган.

“Бу - Корея ярим оролида тинчликка таҳдид солувчи провокация. Шимолий Корея кескинлик учун тўлиқ жавобгардир ва биз бу ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз”, — дея қўшимча қилди Корея Мудофаа вазирлиги.

2010 йил ноябрида Пхеньян Ёнпхёндо оролига 170 та артиллерия снарядларини учирди, натижада тўрт киши, жумладан, икки тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Бу КХДР томонидан Корея урушидан кейин тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга биринчи ҳужум бўлди.

Сўнгги хабарлар