Шимолий Америка раҳбарлари Мексикада учрашди

None
ASTANA. Kazinform - АҚШ, Канада ва Мексика етакчилари Мехико шаҳрида бўлиб ўтган Шимолий Америка саммитида иштирок этиб, халқаро савдо, ноқонуний миграция ва минтақавий муаммолар соҳасидаги ўз баҳолари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Fox News телеканалига таяниб.

АҚШ президенти Жо Байден, Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор ва Канада Бош вазири Джастин Трюдо энергия ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш муаммоларини ечиш, иқлим ўзгаришини юмшатиш ва келажакдаги пандемия таҳдидларига қарши курашиш учун изчил минтақавий стратегияни яратишни муҳокама қилди.

АҚШ Канадани Кариб денгизидаги орол давлатида давом этаётган гуманитар инқирозни ҳал қилиш учун Гаитидаги халқаро миссияни бошқаришга ёрдам беришга чақирди.

Қўшма Штатлар ва Мексика асосан Куба, Никарагуа, Гаити ва Венесуэладан Америкага кирмоқчи бўлган ноқонуний муҳожирларга қарши кураш стратегиясини муҳокама қилди. Биргина 2022 молия йилининг ўзида 2,3 миллиондан ортиқ чегарани бузганликлари қайд этилган.

Учрашувда Мексика президенти Джо Байденни Лотин Америкасини унутмасликка, АҚШ-Мексика чегарасига таъсир кўрсатаётган миграция инқирозини ҳал қилишга устувор аҳамият беришга чақирди, шунингдек, Америка етакчисидан Конгрессдан мигрантлар америкалик иш берувчилар ишга олишда қийналаётган соҳаларда ишлашлари учун ҳужжатсиз мексикаликларга кўпроқ имкониятлар яратишини «таъкидлаб ўтишини» сўради.

Мексика президенти, шунингдек, ўз мамлакатининг Қўшма Штатлардаги фентанил савдосига қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Синтетик опиоид Америкада гиёҳванд модда туфайли қайд этилган ўлимларнинг асосий сабабига айланган.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Фото: AP Photo/Fernando Llano


Сўнгги хабарлар