ШҲТга тайёргарлик: кимларга масофадан ишлаш тавсия этилади
ASTANA. Kazinform – 3-4 июль кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Астанада хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

“Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, айниқса, йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 2-4 июль кунлари давлат муассасалари ва квазидавлат секторлари ходимларининг 70 фоизигача бўлган қисмини масофавий иш режимига ўтказиш тавсия этилади”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 3-4 июль кунлари Астанада болалар боғчалари ишламайди.
“Бу йирик халқаро тадбирлар вақтида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилиб, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида масофавий ишлаш тартиб-қоидалари жорий этилган жаҳон тажрибаси”, – дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити 3-4 июль кунлари Астанада бўлиб ўтади.
У ерда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.
Форумда иштирокчи давлатлар раҳбарлари ва мулоқот бўйича ҳамкорлар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.