ШҲТга раислик Хитой Халқ Республикасига ўтади

Председательство в ШОС переходит к Китайской Народной Республике
Фото: Акорда

ASTANA. Kazinform - Бугун Қозоғистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ташкилотга раисликни Хитой Халқ Республикасига ўтказишни назарда тутувчи Астана декларацияси имзоланди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ШҲТ матбуот хизматига таяниб.

Бош котиб Чжан Мин ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Қозоғистон Республикасига раис сифатидаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

“Хулоса қилиб, Қозоғистон Республикасига раис сифатидаги самарали фаолияти учун яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман, шунингдек, Хитой Халқ Республикасини ташкилотга раислиги бошлангани билан табриклайман”, - деди ШҲТ Бош котиби.

Сўнгги хабарлар