ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши бўлиб ўтди

анон
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қозоғистон раислигида Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов, Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал, Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиан Бабаки, ХХР Давлат кенгаши аъзоси, Жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун, Қирғиз Республикаси Хавфсизлик Кенгаши Котиби Марат Иманқулов, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири девони Миллий хавфсизлик бўлими котиби Вакар Аҳмад, Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши Котиби Николай Патрушев, Тожикистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши Котиби Насрулло Маҳмудзода, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Котиби Виктор Маҳмудов иштирок этди.

анон
Фото: Ақорда

ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ) Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев, ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлатлардан Беларусь Республикаси Хавфсизлик Кенгаши Давлат котиби Александр Вольфович ва Мўғулистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши Котиби Бямбажаргал Алтангэрэл иштирок этди.

Делегация раҳбарлари ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланган Эронни, шунингдек, келажакда Ташкилотга аъзо бўладиган Беларусни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Хавфсизлик кенгашлари котиблари терроризм, сепаратизм ва экстремизм, ноқонуний қурол-яроғ ва наркотрафик, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик механизмларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Йиғилиш иштирокчилари терроризмнинг барча кўринишлари ва унинг аломатларини кескин қоралаб, халқаро ҳамжамиятни бу иллатга қарши курашда глобал ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

Терроризм, сепаратизм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашиш, террористик мақсадларда фойдаланилаётган трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, жумладан, ноқонуний миграция каналларига барҳам беришни янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Хавфсизлик кенгашлари котиблари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни биргаликда таъминлашга алоҳида эътибор қаратишларини тасдиқладилар.

ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн тўққизинчи йиғилиши якунлари бўйича Протокол имзоланди.

ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг навбатдаги йиғилиши 2025 йилда Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтади.

Учрашув доирасида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби ШҲТ Бош котиби, шунингдек, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Мўғулистон делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Сўнгги хабарлар