ШҲТга аъзо давлатлар энергетикани ривожлантириш бўйича стратегик лойиҳа юзасидан келишиб олдилар

Алмасадам Самқалиев
Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи кенгаши бўлиб ўтмоқда.

“Ўтган йилнинг октябрь ойида Қозоғистон раислигида ШҲТга аъзо 12 давлат вакиллари, кузатувчилар ва котибият иштирокида энергетика форуми ўтказдик. Бундан ташқари, биз Давлат раҳбари ташаббуси билан ШҲТга аъзо давлатларнинг фаол иштирокида тақдим этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 2030 йилгача энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини муваффақиятли келишиб олдик”, - деди ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев кенгаш йиғилишини очар экан.

Вазирнинг сўзларига кўра, стратегик лойиҳа ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақавий энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзини аъзо давлатлар ҳамкорлиги учун ўзига хос афзалликларга эга бўлган нуфузли кўп томонлама бирлашма сифатида намоён этганини алоҳида таъкидлаш зарур. Албатта, бу транзит-логистика имкониятлари, давлатларнинг географик алоқаси ва иқтисодиётларнинг бир-бирини тўлдириши билан боғлиқ. Мамлакатларимиз ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб учдан бир қисми, Евроосиё ҳудудининг 60 фоизи, дунё аҳолисининг 42 фоизи ва халқаро савдонинг 15 фоиздан ортиғи тўғри келади. Энергетика сектори ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигининг муҳим йўналиши бўлиб, йирик ишлаб чиқарувчилар, энергия ресурслари транзитлари ва истеъмолчиларини бирлаштиради”, - деди у.

Сўнгги хабарлар