15:43, 04 Июль 2024 | GMT +5
“ШҲТ+” учрашуви бошланди
ASTANA. Kazinform – Астанадаги Мустақиллик саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги “ШҲТ+” йиғилиши бошланди.

Йиғилишда Ташкилотга аъзо 10 та давлат раҳбарларидан ташқари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, БАА Олий федерал кенгаши аъзоси, Рас ал-Хайма амирлиги ҳукмдори Сауд ибн Сақр ал-Қосимий, Туркманистон Халқ Кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Мўғулистон Президенти Ухнаагийна Хурэлсуха, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған, Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити 1 соатдан кўпроқ вақт олдин якунига етди. Тадбир давомида Беларус Ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо бўлди.