12:05, 04 Июль 2024 | GMT +5
ШҲТ саммитини 700 дан ортиқ хорижлик журналистлар ёритмоқда – ҚР ТИВ
ASTANA. Kazinform - Астанадаги ШҲТ саммитига 700 дан ортиқ хорижлик журналист келди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.

— ШҲТ саммитини 700 дан ортиқ хорижлик ва 200 дан ортиқ қозоғистонлик журналистлар ёритишмоқда. Европа оммавий ахборот воситалари ҳам тадбирга катта қизиқиш билдирмоқда, — деди ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.
Аввалроқ Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошлангани ҳақида хабар берилганди.