ШҲТ саммитига келган меҳмонлар кўчманчилар ўйинлари билан яқиндан танишдилар

Көшпенділері ойындары
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

ASTANA. Kazinform – Астана саммитида кузда Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардан келган меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларига тақдим этилди.

көшпенді
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Хорижий делегатлар орасида Германия, Ҳиндистон, Испания, Италия, Жанубий Корея, Ливан, Малайзия, Норвегия, Сербия ва Чехия журналистлари бор.

Серік Жарасбаев
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

“Кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Астана саммитида Тинчлик ва тотувлик саройида кўчманчилар ўйинлари учун бурчак ташкил қилдик. У ерда мутахассислар ва кўнгиллилар ўз фикрларини билдиришди. 100 дан ортиқ хорижлик журналистлар бор эди, видеоклип кўрсатдик. Хорижлик меҳмонларга кўчманчилар ўйинлари ҳақидаги рисолалар тарқатдик. Бугун биз Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда унинг давомини ташкил этмоқдамиз”, – деди ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев ОАВ вакилларига берган интервьюсида.

көшп
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Жаҳон кўчманчилар ўйинлари дирекцияси хорижлик меҳмонлар учун махсус дастур тайёрлади.

Көшпенділер ойындары
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

Шунингдек, кўчманчилар ўйинларининг ўзига хослигини етказиш мақсадида «Qazaqstan» енгил атлетика мажмуаси ўйин услубида безатилиб, миллий спорт турлари бўйича чиқишлар намойиш этилди.

Көшпенділер ойындары
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform
Көшпенділер ойындары
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

 

Сўнгги хабарлар