ШҲТ саммитида қандай масалалар ва ҳужжатлар кўриб чиқилади

ASTANА. Кazinform - Аввалроқ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин 3-4 июль кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида муҳокама қилинадиган масалалар ва ҳужжатлар рўйхатини эълон қилган эди.

ШҲТ
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Улар орасида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Астана декларацияси, ШҲТнинг “Адолатли дунё ва келишув йўлида глобал бирлик тўғрисида”ги ташаббуси, ШҲТга аъзо давлатлар билан мулоқотни ривожлантириш бўйича йўл харитаси, шунингдек бошқа ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойнинг Синьхуа ахборот агентлигига берган интервьюсида саммитнинг якуний қарорларида “Шанхай руҳи”нинг асосий тамойиллари – ўзаро ишонч, дўстлик, ўзаро манфаат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш назарда тутилишини айтди.

“Бизнинг раислигимизнинг кульминацион нуқтаси Астанадаги саммит бўлади, биз бунга алоҳида эътибор қаратамиз. Биз ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш соҳасида муҳим стратегик қарорлар қабул қилинишини кутамиз. Ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади, мавжуд чақирув ва таҳдидларга муносиб ва ​​ўз вақтида жавоб бериш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқилади, — деди ҚР Президенти.

Сўнгги хабарлар