ШҲТ Экология йили: экологик ташкилотлар 20 га яқин қўшма тадбирлар ўтказади

ШҲТ
Фото: ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизмати

Қозоғистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан эълон қилинган 2024 йилда ШҲТ Экология йилини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди ва имзолади. Таъкидлаш жоизки, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Қозоғистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигининг асосий вазифаларидан биридир, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда, аъзо давлатлар Қозоғистон томонидан таклиф қилинган экологик бошқарувни оқилона амалга ошириш ва экологик тизимлар ҳолатини яхшилаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, экологик ахборот билан таъминлаш, экологик билимларни тарғиб қилиш, экологик таълимга кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни фаол амалга ошириш тарафдори бўлди.

Умуман олганда, лойиҳа доирасида экология ташкилотлари 2024 йилда ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида турли мавзуларда, жумладан, Бутунжаҳон атроф-муҳит куни, Халқаро биологик хилма-хиллик куни ва Бутунжаҳон ўрмонлар кунига бағишланган 20 га яқин қўшма тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Ушбу ташаббус ШҲТнинг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қўшган салмоқли ҳиссаси сифатида баҳоланади. Қайд этилишича, Қозоғистон Шанхай ташкилоти томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар қабул қилинишига кўмаклашишда давом этади.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар