Shell Россиядаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини сотишини эълон қилди
Shell вакили Forbes нашрига компания «мустақил манфаатдор томонлар» билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади. Унинг қайд этишича, бу жараён Shell ишлаётган мамлакатларнинг қонун-қоидаларига тўлиқ мос келади.
Шу билан бирга, Forbesнинг Shellдаги манбасининг айтишича, Россия идораси ходимларига харидор аллақачон топилгани айтилган, бироқ битим ҳали имзолаш босқичидан ўтмаган. Қолаверса, компания барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини ходимлар билан бирга ходимларга жорий ойлик маошларини йил охиригача тўлаш шарти билан сотади.
28 феврал куни Shell Россия Федерацияси билан барча қўшма лойиҳалардан, жумладан, «Шимолий оқим 2» (10 фоиз акция) ва «Сахалин-2» (акцияларнинг 27,5 фоизи)дан чиқишини эълон қилди. Кейин 8 март куни Shell Россия нефт ва газидан воз кечишини эълон қилди.