Шайбали хоккей бўйича ЖЧ: Қозоғистон аёллар терма жамоаси биринчи дивизионга чиқди
ASTANА. Кazinform - Хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси келгуси йили биринчи дивизионнинг B гуруҳида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

7 апрелдан бошлаб Андорра мамлакатида иккинчи дивизионнинг A гуруҳида ўйинлар бўлиб ўтди. Қозоғистонлик хоккейчилар Бельгия, Мексика, Тайвань ва Исландия билан ягона йўлланма учун курашди.
Терма жамоа дастлабки тўрт турда Бельгияни 9:2, Мексикани 4:2, Тайванни 3:0, Исландияни 7:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳал қилувчи ўйин Қозоғистон ва Испания терма жамоалари ўртасида кечди. Ҳар икки жамоа бунгача мағлуб бўлмаган.
Бу ўйинда қозоғистонлик хоккейчилар ишончли ўйин кўрсатишди. Натижада рақиби устидан 5:3 ҳисобида зафар қучди.
Қозоғистон – Испания – 5:3 (1:1, 1:2, 3:0)
0:1 - 09:58 - Хименес (Фернандес, Муньос)
1:1 - 10:06 - Свиридова (Алдабергенова)
1:2 - 27:48 - Хименес (Муньос, Фернандес)
2:2 - 33:48 - Оразбаева
2:3 - 39:48 - Муньос (Охаре)
3:3 - 41:41 - Оразбаева (Саяхатқизи М.)
4:3 - 59:22 - Шегай
5:3 - 59:46 - Ашимова