Шайбали хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – Шайбали хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатида биринчи дивизионнинг «B» гуруҳида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу мусобақа 17-23 апрель кунлари Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида бўлиб ўтади. Гуруҳ баҳсларида биринчи ўринни қўлга киритган жамоа келаси йили «А» гуруҳида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Қозоғистон терма жамоанинг рақиблари - Буюк Британия, Словения, Италия, Польша ва АҚШ.

Қозоғистон терма жамоасининг ўйин тақвими қуйидагича:

17 апрель. 09:15. Буюк Британия - Қозоғистон

18 апрель. 09:15. Қозоғистон - Словения

20 апрель. 12:45 Италия - Қозоғистон

22 апрель. 16:15. Қозоғистон - Польша

23 апрель. 12:45 Қозоғистон - Жанубий Корея.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон коптокли хоккей бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган эди.

Фото: icehockey.kz

Сўнгги хабарлар
telegram