Шайбали хоккей бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати жадвали эълон қилинди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон терма жамоаси иштирок этадиган 2023 йилги шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг ўйин жадвали эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон хоккей федерациясидан маълум қилишларича, жаҳон чемпионати келаси йилнинг 12-28 май кунлари Латвия пойтахти Рига, Финляндиянинг Тампере шаҳарларида бўлиб ўтади.

Терма жамоа Латвияда В гуруҳида баҳс олиб боради. Рақиблар Канада, Чехия, Латвия, Норвегия, Словакия, Словения ва Швейцария.

Ўйинлар жадвали:

13 май, соат 19:20. Норвегия - Қозоғистон

14 май, соат 23:20. Чехия - Қозоғистон

16 май, соат 23:20. Швейцария - Қозоғистон

17 май, соат 23:20. Канада - Қозоғистон

19-май, 23:20. Қозоғистон - Словакия

20 май, 23:20 Қозоғистон – Латвия

22-май, 23:20. Қозоғистон - Словения

Ўйин вақти Нур-Султан вақти билан кўрсатилган.

А гуруҳида эса Австрия, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Венгрия, Швеция ва АҚШ терма жамоалари куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда қозоғистонлик хоккейчилар олий дивизиондаги ўз ўрнини сақлаб қолганди.

Фото: catherineasquithgallery.cоm

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар