Шавкат Раҳмоновнинг 2023 йилда P4P рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Шавкат Раҳмонов
Фото: Sports.kz

Tapology.com сайти вазн тоифасидан қатъи назар (pound-for-pound) дунёнинг энг яхши жангчилари рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Рейтингда биринчи ўринни россиялик Ислом Махачев эгаллаб турибди. Австралиялик жангчи Александр Волкановски иккинчи ўринда. Кучли учликни америкалик Жон Жонс якунлаб турибди. Шунингдек, кучли бешликдан британиялик Леон Эдвардс ва бразилиялик Чарльз Оливейра жой олган.

Қозоғистонликлар орасида Шавкат Раҳмонов энг юқори поғонани эгаллаб турибди – у 23-ўринда. 2023 йилда Ш. Раҳмонов UFCда иккита жанг ўтказди: аввалига Нил Магнини, кейин эса Стивен Томпсонни мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар
telegram