Шавкат Раҳмонов UFCнинг янгиланган рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди

ASTANA. Kazinform – Ultimate Fighting Championship (UFC) ярим ўрта вазн тоифасидаги жангчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Prosports.kz нашри хабар берди.

Шавкат Рахмонов
Фото: prosports.kz

Мағлуб бўлмаган қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов (18:0) ўз ўрнини сақлаб қолди. Кучли учликни “Номад” якунлаб беради.

Биринчи ўринда америкалик Камару Усмон, иккинчи ўринда АҚШнинг яна бир вакили Белал Муҳаммад.

Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони британиялик Леон Эдвардс ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар