Шавкат Раҳмонов UFCдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди

Шавкат Рахмонов
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик боксчи Шавкат Раҳмонов (17-0) UFC турниридаги олтинчи жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

У Лас-Вегасда (АҚШ) 296-рақамли турнирда иштирок этиб, америкалик жангчи Стивен Томпсон (17-6-1) билан жанг ўтказди. Ярим вазн тоифасидаги ушбу жанг уч раундга мўлжалланган бўлса-да, Раҳмонов иккинчи раундда ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Шавкат Раҳмонов профессионал фаолиятидаги ўн саккизинчи ғалабасини қўлга киритган бўлса, Стивен Томпсон еттинчи бор мағлуб бўлди.

Бу Раҳмоновнинг 2023 йилдаги иккинчи жанги: март ойи бошида у америкалик Жефф Нил (15-5) билан жанг қилди ва уни учинчи раундда нокаутга учратди.

Сўнгги хабарлар