Шавкат Раҳмонов UFC 296 турнирида қанча мукофот олиши маълум бўлди
MMA.Metaratings.ru портали қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтган UFC 296 турнирида америкалик Стивен Томпсон устидан қозонган ғалабаси учун қанча мукофот олишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

“Шавкат Раҳмонов UFCдаги олтинчи жангида Стивен Томпсонни бўғиб, муддатидан аввал ғалаба қозонди ва камар учун жанг қилмоқчи эканлигини маълум қилди. Қозоғистонликнинг навбатдаги жанги чемпионлик жанги бўлишига шубҳа қилинмоқда. MMA Salaries маълумотларига кўра, Томпсон устидан қозонилган ғалаба учун Раҳмонов фаолиятидаги энг юқори маошни олган – 306 минг доллар (чиқиш учун – 150, ғалаба учун – 150, ҳомийлик бонуслари учун – 6 минг доллар).
Бироқ ғалаба қозонганига қарамай, Шавкат муваффақият борасида Томпсондан ўзиб кета олмади. Стивен узоқ вақт давомида промоушенда ишлайди ва бир марта камар учун курашган. Шунинг учун унинг маблағи ҳали ҳам юқори. UFC 296 дан сўнг америкалик 416 минг доллар ишлаб олди (400 минг жанг қилгани учун ва 16 минг ҳомийларнинг рағбатлантириши), – деб ёзади ОАВ.