Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Дубайдаги иқлим бўйича саммитда иштирок этади
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайга ташриф буюришади, дея хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.
30 ноябрь – 2 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган глобал иқлим саммитида 150 дан ортиқ мамлакатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.