Шавкат Мирзиёев урушдан жабр кўрган фаластинликларни Ўзбекистонда даволашни таклиф қилди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ғазо сектори ва Ливандаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган навбатдан ташқари араб-ислом саммитида бир қанча ташаббуслар билан чиқди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев ўтган йили Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг уруш Ливан ҳудудига кўчгани ва можаро кўлами кенгайганини таъкидлади.
Шу муносабат билан у кескинликни зудлик билан тўхтатиш, хавфсиз гуманитар йўлак яратиш ва тинчлик музокараларини бошлаш доимо БМТ ва Хавфсизлик Кенгашининг диққат марказида бўлиши кераклигини таъкидлади.
«Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир”, – деди Ш.Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари дунёнинг етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлардан келаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини оширишни таклиф қилди.
“Ўзбекистон урушдан жабр кўрган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз клиникаларида бепул даволашга тайёр”, – деди у.
Саммит якунлари бўйича низоларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган қўшма резолюция қабул қилинди.