Шавкат Мирзиёев Тошкентда Туркий тараққиёт банкини ташкил этишни таклиф қилди

Астана шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Туркий тараққиёт банкини ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги. 

Тошкент
Фото: Википедия

“...Кейинги даврда Туркий Тараққиёт банкини шакллантириш учун қадам ташлашимиз керак. Биз ушбу молия муассасасини Тошкент шаҳрида ташкил этишни таклиф қиламиз. Учинчидан, Туркий давлатлар савдо тадқиқот ташкилоти ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Мазкур ташкилот ишини тўғри йўлга қўйиш қатор тўсиқларни бартараф этиш имконини беради. Улар орасида савдо соҳасидаги тўсиқлар, импорт ва экспорт ҳажмини ошириш, электрон ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бор”, - деди у саммитдаги нутқида.

Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, глобал логистика занжирларини диверсификация қилиш масаласи ташкилот кун тартибида алоҳида ўрин тутади. 

“Шунингдек, биз Хитой, Жанубий Осиё, Европа орқали ўтувчи йўлакларни ривожлантириш, транспорт ва логистика алоқаларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаймиз. Шу ўринда темир йўл маъмуриятлари кенгашини ташкил этишни таклиф қиламиз. Ўзбекистонда ушбу тузилманинг дирекциясини ташкил этишни таклиф қиламан”, — деди Ўзбекистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммити бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари сифатида Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари, кузатувчи давлатлар раҳбарлари сифатида Венгрия Бош вазири ва Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси иштирок этмоқда.

ТМО саммити “Турк даври” шиори остида ўтказилади.

Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг ёпиқ йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Исроил-ҲАМАС можаросидаги Қозоғистон позициясини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар