Шавкат Мирзиёев Астанага келади
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Қозоғистонга амалий ташриф билан келади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Астанада бўлиб ўтадиган “Келажак ўйинлари” халқаро турнирининг очилиш маросимида иштирок этади.
29 июлдан 9 августгача бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этади.