Шавкат Мирзиёев Астанага етиб келди
ASTANA. Kazinform — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Астанага амалий ташриф билан келди, деб хабар беради Кazinform.
Бу ҳақда Қозоғистон Ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон раҳбарини аэропортда Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Астанада Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.