Астанада Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда
ASTANA. Kazinform – 29 майда Астанада Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарлари иштирокида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Россия Президенти Владимир Путин, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва Арманистон Бош вазири ўринбосари Мҳер Григорян Мустақиллик саройига келишди.
Фахрий меҳмонларни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Аввалроқ ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этиш учун Астанага келгани ҳақида хабар берилган эди.