Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сайловида овоз берди

None
Фото: saylov.uz
ТASHKENT. Кazinform – Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасида овоз берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шавкат Мирзиёевга рафиқаси, фарзандлари ва неваралари ҳамроҳлик қилди. Овоз беришдан кейин у сайлов участкасига келган маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Соат 11:00 ҳолатига кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 33 фоиздан ортиғи иштирок этди ва шу боис сайлов муваффақиятли ўтган деб эълон қилинди. Сайловда тўрт нафар номзод, жумладан, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Сайловда ғалаба қозониш учун номзод 50 фоиздан кўпроқ овоз олиши керак.

Муаллиф: Еркежан Смағулова
Сўнгги хабарлар
telegram