Шарқий Қозоғистонда қор ёғди

қор
Фото: Максат Шагырбаев / Kazinform

ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятининг бир қанча туманларида қор ёғди. Ижтимоий тармоқларда Шарқий Қозоғистонда қор ёғиши ҳақидаги фото ва видеолар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан Kazinform мухбири “Қазгидромед” РДК ҳудудий филиали раҳбари Лаззат Болатхан билан боғланди.

“Ҳа, қор ёғаётгани рост. Хусусан, Риддер шаҳри, Тарбағатой, Катонқарай ва Маркакўл туманларида қор ёғди. Лекин бу ажабланарли эмас. Айримлар апрель ойида қор ёғади, деса-да, бу ҳудудлар учун бу нормал ҳолат. Тоғли ҳудуд бўлгани учун ҳар йили шу совуқ мавсумда қор ёғади”, - деди у.

Яқин 2-3 кун ичида бу жойларда яна қор ёғиши мумкин.

Сўнгги хабарлар