Шарқий Қозоғистонда илк бор қишлоқ мактаби сунъий йўлдош интернет тармоғига уланди

мактаб
Фото: Үлкен Нарын тумани ҳокимлиги

ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятида биринчи илк бор қишлоқ мактабига «Starlink» сунъий йўлдош интернети уланди.

“Үлкен Нарын” тумани Сенное қишлоғидаги умумтаълим мактабига «Starlink» сунъий йўлдош интернети ўрнатилиб, ишга туширилди.

ШҚВ рақамлаштириш ва архив иши бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилда вилоятдаги 170 та мактабга ана шундай интернет ўрнатиш режалаштирилган.

мактаб
Фото: Үлкен Нарын тумани ҳокимлиги

«Starlink» ҳозирда сифат жиҳатидан етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Унинг тезлиги 120 мбит ва ундан кўп бўлиши мумкин. Бундан ташқари, уни ишга тушириш жараёни тез", - дейилади маълумотда.

интернет
Фото: Үлкен Нарын тумани ҳокимлиги

“Үлкен Нарын” тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Елдос Байрахметовнинг айтишича, бугун Сенное қишлоғида 255 нафар аҳоли истиқомат қилади. Илгари бу қишлоқда интернет бўлмаган.

– Туманимиздаги мактабда вилоятда илк бор сунъий йўлдошли интернет ишга туширилганидан хурсандмиз. Мазкур умумтаълим мактабида жами 31 нафар ўқувчи таҳсил олади. Энди уларнинг сифатли таълим олиши, зарур маълумотлардан фойдаланиши учун шароит яратилади”, - деди у.

Сўнгги хабарлар