Шарқий Қозоғистонда халқаро рейслар йўлга қўйилади

Самолёт
Фото: pixabay.com

ÖSKEMEN. Кazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятида халқаро рейслар йўлга қўйилади.

Шарқий Қозоғистон вилояти Йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси маълумотига кўра, вилоят аҳолиси Ан-24 самолёти қатновчи Ўскемен-Зайсан йўналиши бўйича ўз талабларини билдирмоқда.

“Ҳар бир рейс 80 фоиз йўловчилар билан тўлдирилади. Бир рейснинг нархи 15 минг тенге. Парвоз маҳаллий бюджетдан субсидияланади. Жорий йилда давлат томонидан кўрсатилган ёрдам миқдори 187,1 миллион тенгени ташкил этди. Бу йўналишда йилига 15 мингдан ортиқ йўловчи ташиш режалаштирилган. 2024 йилда ҳаво қатновига бўлган талабни инобатга олган ҳолда, Ўскемендан Зайсан туманига парвозлар сони ҳафтасига тўрт мартагача кўпайди”, — деди бошқарма раҳбари ўринбосари Айжан Раҳимбаева.

Шунингдек, Шарқий Қозоғистонда бир қатор халқаро рейслар очилади. Шу жумладан:

- 31 мартдан Ўскемен-Москва (ҳафтада икки марта);

- йилнинг иккинчи ярмидан Ўскемен-Урумчи;

- Ўскемен-Анталия (ойига уч марта) май ва сентябрь ойлари орасида.

Сўнгги хабарлар