Шарқий Қозоғистон вилоятида ноқонуний яшаётган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси жавобгарликка тортилди

ÓSKEMEN. Kazinform – Ўскеменда ноқонуний ишлаган 12 нафар ўзбекистонлик аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Шарқий Қозоғистон вилояти Полиция департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, миграция хизмати мутахассислари Ўскемен шаҳрига ишлаш учун келган хорижликларни текширган.

«Ўзбекистон Республикасининг 12 нафар фуқароси ваколатли давлат органининг тегишли рухсатисиз ноқонуний меҳнат қилган. Улар Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 4, 5-қисмлари билан маъмурий жавобгарликка тортилди», – дейилади хабарда.

Иш берувчи эса Жиноят кодексининг чет эллик ишчи кучини ноқонуний жалб этиш ва хорижликлар борлиги ҳақида хабар бермаслик моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилди. Энди у 30 БҲМ (103 500 тенге) миқдорида жарима тўлайди.

Йил бошидан буён Шарқий Қозоғистон ҳудудида ҳужжатсиз ишлаган 40 нафар хориж фуқароси аниқланди.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар