Шарқий Қозоғистон вилоятида ноқонуний ишлаётган Тожикистоннинг 29 фуқароси аниқланди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятида ноқонуний ишлаётган 29 нафар Тожикистон фуқароси аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон Полиция бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу ҳудудда профилактик тадбирларни олиб бормоқда. Натижада 29 ноқонуний мигрант аниқланди.

«Миграция хизмати вакиллари, ваколатли органнинг рухсатисиз Aқтоғай қишлоғида шамол станцияси қурилиши билан шуғулланувчи Тожикистон Республикасинг 29 фуқаросини аниқладилар. Ҳозирги вақтда чет элликларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тегишли материаллар ҳукм чиқариш учун судга юборилди «, - дейди вилоят ИИБ миграция хизмати бошлиғи Ербол Бекпаев.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар
telegram