Шарқий Қозоғистон вилоятида қишлоқ аҳолиси туризм асослари бўйича ўқитилмоқда
Шарқий Қозоғистон вилояти тадбиркорлик ва саноат-инновацион ривожланиш бошқармаси маълумотлари асосида вилоятда туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
«Ўтган йили вилоятга 500 минг сайёҳ келган. Кўрсатилган хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан бир ярим баробар ошиб, 3,4 миллиард тенгени ташкил этди. Ҳозирги вақтда вилоятда туризмни ривожлантиришнинг энг истиқболли йўналишлари - Буқтирма сув омбори ва Катонқарағай миллий табиат боғидир. Шунингдек, тоғ-чанғи спорти учун қулай бўлган Риддер шаҳри ва Глубокое тумани сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда», – дейди бошқарма раҳбари Ернар Мустафин.
Унинг сўзларига кўра, Катонқарағай миллий табиат боғида умумий узунлиги 680 километр бўлган 14 та туристик маршрут мавжуд. Туманда қишлоқ туризмини ривожлантириш режалаштирилган. Шу мақсадда Берел қишлоғида яшовчи 24 нафар фуқаро тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди.
«Тумандаги 18 нафар тадбиркор «Меҳнат» дастури бўйича грант олди. Бу маблағга дам олиш масканларини таъмирлаш, янги мебеллар харид қилишди. Июн ойида улар биринчи сайёҳларни қабул қила бошладилар», - дейди Ернар Мустафин.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли