Шарқий Қозоғистон вилоятида бир йилда 38 спорт иншооти қурилди
Болаларнинг оммавий спорт билан шуғулланиши учун шароит яратиш мақсадида вилоятда қўшимча спорт секциялари очилмоқда. Бу ҳақда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Жандос Сайхонов ШҚВ ахборот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Охирги икки йилда оммавий спорт билан шуғулланиш учун қўшимча 1505 бепул спорт секциялари очилди. Ўтган йили вилоятда 38 спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Имконияти чекланганлар учун спорт тўгараги мавжуд. Клуб ўз фаолиятини бир неча йўналишлар бўйича олиб боради: Паралимпия, сурдолимпия ҳаракатлари, спешиал олимпикс ва иппотерапия. Айни пайтда Қозоғистон Республикаси терма жамоаси сафида Шарқий Қозоғистондан 42 нафар имконияти чекланган спортчи мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда» – деди у.
2023 йил вилоят спортчилари учун самарали бошланди. 3 ой давомида Қозоғистон Республикаси спортчилари турли спорт турлари бўйича 1880 та медаль, жумладан, 642 та олтин, 647 та кумуш, 591 та бронза медалларини қўлга киритди.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекулы