Шардара сув омборига келадиган сув ҳажми 2,5 баробар ошди

«Шардара сув омборига вегетация даврида келадиган сув оқими 3,9 миллиард куб метрни ташкил қилиши керак. Бу вегетация даврини йўқотишларсиз ўтказиш имконини беради. Шу ва Талас дарёлари ҳавзаларини сув билан таъминлаш ҳолати барқарор. Шу-Талас сув хўжалиги комиссиясининг ХХХ йиғилишида давлатлараро каналлар орқали Талас дарёси ҳавзаси орқали 500 миллион куб метр, Шу дарёси ҳавзаси орқали 220 миллион куб метр сув етказиб бериш бўйича жадвал имзоланди. Шунингдек, гидрологик прогнозлар асосида Сирдарё трансчегаравий дарёси ҳавзасида сув хўжалигида мураккаб вазият юзага келди. Бироқ кўрилган чоралар ва қулай иқлим туфайли вазият барқарорлашди. Шу тариқа Шардара сув омборига келадиган сув ҳажми 2,5 баробар ошди», — деди вазир Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, бу Шарадара сув омборини 5 миллиард куб метргача тўлдириш, шу билан бирга Кўксарай регуляторига 822 миллион куб метргача сув тўплаш имконини берди.
«Шу даврда Шардара сув омборига қарийб 1,5 миллиард куб метр сув қуйилган. Шу тариқа вегетация бошланиши олдидан Сирдарё ўзанини тўлдириш, суғориладиган ерларни суғориш, кўл тизимлари ва ўтлоқларни суғориш ишлари олиб борилди», – деди Сериққали Брекешев.
Муаллиф: Еимжан Нақтибай