Шанхайда эркак савдо марказидаги одамларга пичоқ билан ҳужум қилди ва улардан 3 нафарини ўлдирди

ASTANA. Kazinform – 30 сентябрь куни кечқурун Хитойнинг Шанхай шаҳридаги супермаркетга гумонланувчи пичоқ билан ҳужум қилди ва уч кишини ўлдирди, деб хабар беради Хитой ОАВ.

Шабуыл
Фото: 163.com

Шанхай шаҳар жамоат хавфсизлиги департаменти берган маълумотларга кўра, эрта тонгда 37 ёшли Лин исмли эркак Сунцзян тумани, Сунхуй йўлидаги супермаркетда пичоқли ҳужум содир бўлган жойда ҳибсга олинган.

Баёнотда турли даражадаги тан жароҳати олган 18 кишининг шифохонага юборилгани, улардан 3 нафарининг реанимация бўлимида вафот этгани билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бирида кўк кўйлак ва қора шим кийган эркак икки қўлида пичоқ билан супермаркет ёнидан ўтаётганини, пиёдалар эса қочиб кетаётганини кўриш мумкин.

Кейинги видеода эса пичоқланган икки кишининг қонга беланган ҳолда ерда ётгани кўрсатилган.

Хитой полициясига кўра, 37 ёшли гумонланувчи Шанхайга “шахсий молиявий келишмовчилик” туфайли “ғазабини чиқариш” учун атайлаб бошқа минтақадан келган.

Сунцзян – Шанхайнинг жануби-ғарбидаги аҳоли зич жойлашган туман бўлиб, Хитойдаги машҳур Сунцзян университети кампуси шу туманда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Хитой Халқ Республикаси ўзининг 75 йиллигини нишонламоқда.

Сўнгги хабарлар