Шанхайда бир кунда коронавирус юқтирганларнинг энг кўп сони қайд этилди

PEKIN. Kazinform – Шанхайда охирги суткада 26 330 киши коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг чоршанба куни эълон қилган маълумотлари далолат бермоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Сешанба куни юқтирганларнинг атиги 1189 нафарида коронавирус аниқланган, қолган 25141 нафари эса симмптомасиз ташувчилардир, дейилади агентлик баёнотида.

Хитойда пандемия бошланганидан бери COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг умумий сони 167 минг нафардан ошди, 140 мингдан ортиқ киши даволаниб чиқди ва шифохоналардан чиқарилди, 4668 киши вафот этди.

Коронавируснинг янги тўлқини материк Хитойнинг аксарият маъмурий-ҳудудий бирликларини қамраб олди. 11 апрел ҳолатига кўра, Хитойда жами 3,3 миллиард дозада коронавирусга қарши вакцина қўлланилди.


Муаллиф: Смағулова Еркежан

Сўнгги хабарлар