Шакиранинг Қирғизистондаги концертига қанча сайёҳ борди
BISHKEK. Kazinform - Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги директори Эдуард Кубатов «Кабар» агентлигига берган интервьюсида жаҳонга машҳур хонанда Шакиранинг Бишкекдаги концерти якунлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги мухбири хабар берди.
Идора раҳбарининг сўзларига кўра, Шакиранинг концертига тахминан 43-45 минг киши ташриф буюрган. Уларнинг 25 минг нафари 35 та мамлакатдан келган сайёҳлардир. Энг кўп мухлислар Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия ва Россиядан келган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир хорижлик сайёҳ чипталар, турар жой, транспорт, логистика, кафе ва ресторанлар учун ўртача 900 доллар сарфлаган. Шу тариқа, икки кун давомида Қирғизистон миллий иқтисодиётига қўшилган ҳисса 20 миллион доллардан ошган.
Эдуард Кубатовнинг таъкидлашича, келаси йили «Бишкек Арена»да 12-15 та йирик мусиқий, маданий, этномаданий ва спорт тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирда халқаро тадбирлар ташкилотчилари бўлган компаниялар билан бу уборада музокаралар олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрда янги «Бишкек Арена» стадионида Шакиранинг Марказий Осиёдаги илк концерти бўлиб ўтди. У хонанданинг Las Mujeres Ya No Lloran World Tour жаҳон гастроль тури доирасида ташкил этилди.