Шакиранинг Бишкекдаги концертига томошабинларнинг ярми хориждан келади

ASTANA. Kazinform — Колумбиялик қўшиқчи Шакиранинг «Бишкек Арена»да бўлиб ўтадиган концерти Қирғизистонга қарийб 30 минг нафар хорижий сайёҳни жалб этиб, мамлакат иқтисодиётига тахминан 30 миллион доллар даромад келтириши мумкин. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Kабар нашрига таяниб хабар беради.

Шакира
Фото: instagram.com/shakira

Бундай прогнозни Қирғизистон Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги раҳбари Эдуард Кубатов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, концертга қарийб 60 минг киши ташриф буюради, уларнинг ярмини хорижликлар ташкил этади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир хорижий сайёҳ чипта, турар жой, транспорт ва логистика харажатлари учун Қирғизистонда тахминан 940 доллар сарфлайди.

“Шакиранинг концертига келадиган 30 минг сайёҳ бир куннинг ўзида тахминан 30 миллион доллар сарфлайди. Бу - мамлакат иқтисодиётига келиб тушадиган катта маблағ ва миллий иқтисодиёт ривожига қўшиладиган салмоқли ҳиссадир”, — деди Кубатов.

Унинг таъкидлашича, яқинда очилган «Бишкек Арена» спорт мусобақалари билангина чекланиб қолмай, маданий ва этномаданий тадбирлар, мусиқий фестиваллар ҳамда жаҳон юлдузларининг концертлари ўтказиладиган йирик марказга айланиши мумкин.

Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги раҳбарининг ҳисоб-китобларига кўра, аренада 15-20 та йирик тадбир ўтказилиши унинг 5-7 йил ичида ўзини оқлашига ва келгусида мамлакат иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшишига имкон беради.