Шакар тақчиллиги йўқ - ҚР Савдо вазирлиги

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги мамлакатда етарли миқдорда шакар захираси мавжудлигига ишонтирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Бугунги кун учун захираларимиз етарли. Бугунги кунда 67 минг тонна шакар мавжуд. Захирамиз аҳоли эҳтиёжини тўлиқ қондиради. Шунингдек, ҳар куни шакар етказиб беришни ҳам амалга оширамиз», — деди Савдо ва интеграция вазирлиги Савдо қўмитаси раиси Ержан Қазанбаев.

Унинг сўзларига кўра, ЕИК доирасида 100 минг тонна шакар хом ашёси учун қўшимча квоталар олинган. Бу ҳажм учта шакар заводи томонидан тўлиқ таъминланади, улар ҳар куни аҳолига керакли ҳажмда шакар етказиб беради.

Квота доирасида олинган шакар хом ашёси Қозоғистонга етказиб берилмоқда.

– Шакар хомашёсини оқ шакарга айлантириш мақсадида шакар заводларимиз тўлиқ қувват билан ишламоқда, у ҳар куни вилоятлар ва савдо шохобчаларига етказиб берилмоқда. Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, камчилик йўқ, у ёки бу шохобча ёки уй яқинидаги дўконлар уни ўз вақтида олмагани учун бироз узилиш бўлиши мумкин», — деди вазирлик Савдо қўмитаси раиси.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар