08:08, 16 Ноябрь 2023 | GMT +5
Шахсий автомобили бор қозоғистонликлар сони 18,6 фоизга ошди
2023 йил сентябрида 169,4 мингта автомобиль рўйхатга олинган, деб хабар беради Кazinform Миллий статистика бюросига таяниб.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар кўпдир.
Улар орасида автобуслар сони 1,8 баробар, юк автомобиллари сони 1,8 баробар ва енгил автомобиллар сони 1,6 баробар ошди.
Шундай қилиб, 1 октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда рўйхатга олинган автомобиллар сони 5161,8 мингтани ташкил этди.
Жумладан:
88% - енгил автомобиллар
9,9% - юк машиналари
2,1% - автобуслар.
Шунингдек, 2023 йил 1 октябр ҳолатига кўра, республикада 4 миллион 542,7 мингта шахсий автомобиль бор.
2022 йилнинг мос даврига нисбатан шахсий автомобиллар сони 18,6 фоизга ошди.