08:56, 30 Май 2022 | GMT +5
Шахмат: Қозоғистонлик шахматчи Бундеслигада чемпион бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро гроссмейстер, Алмати шахмат федерацияси президенти Жансая Абдумалик ўзи иштирок этган OSG Badаen-Baden жамоаси аёллар ўртасидаги Бундеслигада (Германия) ғолиб чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
«Дўстлар, мен Бундеслигада иштирок этган OSG Baden-Baden жамоаси муддатидан аввал ғалаба қозонди. 9-турда асосий рақиб – SK Schwäbisch Hall жамоасига қарши баҳс олиб бордик. Бу - ҳал қилувчи ўйин бўлди! Биз 2 ½: 3 ½ ҳисобида ғалаба қозондик»,- деб ёзди Жансая Абдумалик.
Шахматчининг сўзларига кўра, OSG Baden-Baden жамоаси охирги марта 2018 йилда лигада ғолиб чиққан.
«Шундай қилиб, клубимиз рекорд шаклида 12 марта Бундеслигада ғолиб чиқди!»,- у айтди.