Шахмат бўйича жаҳон чемпионати: Карлсен жамоаси блиц йўналишида ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блиц бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида блиц бўйича 2024 йилги жаҳон чемпиони аниқланди.
Бу унвон Магнус Карлсен бошчилигидаги WR Chess Team жамоасига насиб этди.
Блиц бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда 40 та жамоа 8 тадан 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда давра бўйича ўйнади.
Қайд этиш жоизки, жамоада рейтинги 2000 дан паст бўлган битта аёл ва битта ҳаваскор шахматчи бўлиши керак.
Натижада Al-Ain ACMG UAE ва Chessy жамоалари бронза медалини қўлга киритди.
Финалда эса WR Chess Team ҳиндистонлик рақибларини мағлуб этиб, блиц бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг умумий соврин жамғармаси 350 000 еврони ташкил қилган. Рапидга 250 000 евро, блиц ғолибларига 100 000 евро ажратилди.